Германия дунё бўйича Volkswagen`нинг 2,4 млн автомобили қайтариб олинишини маълум қилди

Технология 15 Октябрь 2015 1634

Германиянинг Автомобил транспорти бўйича федерал маҳкамаси (KBA), экологик тестни сохталаштириш масаласи билан боғлиқ равишда Volkswagen`га мамлакатлар ҳудудидан жами 2,4 млн автомобилини мажбурий равишда қайтариб олиш топшириғини берди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар қилган.

Мажбурий қайтариб олиш компаниянинг зарарли газларни камайтириб кўрсатувчи мослама ўрнатилган барча дизелли автомобил турларига тегишли ҳисобланади.

Концерн дастлаб Германия федерал маҳкамасига махсус мосламали автомобилларни эгалари ўз хоҳишлари билан топширишларини ёки машиналарни бепул таъмирлаб беришни таклиф қилган. Аммо маҳкама бунга рози бўлмаган.

Маълумотларга кўра, Буюк Британияда “дизел можароси” 1,2 млн автмобилга тааллуқли бўлиб, бутун дунё бўйича бу кўрсаткич 11 млн. донани ташкил этади.

Кўпроқ янгиликлар