Германия муҳожирларни тезкорлик билан юртларига қайтариб юбориш тўғрисида қонун қабул қилди

Жаҳон 15 Октябрь 2015 2943

Бундестаг муҳожирлар тўғрисидаги қонунчиликни янада қаттиқлаштириш мақсадида янги қонунлар пакетини эълон қилди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Қонунни қабул қилишда 475 нафар депутат ёқлаб чиқди, 68 нафари қарши чиқди ва 57 нафари эса бетараф бўлди.

Янги қонунга кўра хавфсиз мамлакатлар ҳисобланган Албания, Косова ва Черногориядан келган муҳожирлар зудлик билан ватанларига қайтариб юборилади.

Бундан ташқари, иқтисодий ночорлик туфайли айнан шу мамлакатлардан келган муҳожирлар ҳам қайтариб юборилади.

Яна шуни маълум қилишганки, айнан шу муҳожирларнинг Германияда юриш рухсатномаси тугаганлари огоҳлантиришсиз мамлакатдан чиқариб юборилади.
Тўловлар тайинли муҳожирлар учун бир ой муддатга амалга оширилади.
Қонун лойиҳаси 16 октябрда бундесратада муҳокамага қўйилади ва катта эҳтимол билан ноябрь ойидан кучга киради.

Кўпроқ янгиликлар