Intel даромади ва тушумлари камайди

Иқтисодиёт 15 Октябрь 2015 1395

Intel микропроцессорлар ишлаб чиқарувчиси учинчи чорак якунларига бағишланган ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, Америка корпорациясининг даромади ва тушуми 6,3 фоизга камайган.

Бироқ чипмейкернинг молиявий кўрсаткичлари сервер чиплари сотуви шарофати билан Уол-стрит башоратларидан кўпроқ натижани қайд этди.
2015 йил 30 сентябрида якунига етган учинчи чорак натижаларига кўра, Intel`нинг соф даромади бир йил аввалги 3,32 млрд долларга қараганда 6,3 фоизга камайиб, 3,11 млрд долларни ташкил этди. Айни пайтда тушум 14,55 млрддан 14,47 млрд долларгача пастлади.

Intel даромадларининг пастлаётгани дунё миқёсида шахсий компьютерларга бўлган талабнинг камайиб бораётгани билан боғлиқ. Хусусан, 2015 йилнинг июль-сентябрь ойларида десктоп ва ноутбуклар учун чиплар ишлаб чиқарадиган Intel Client Computing Group бўлинмаси тушуми 8,5 млрд долларни ташкил этиб, бир йил аввалгига қараганда 13 фоизга камайган.

Компания компьютерлар учун процессорлар етказиб беришни 15 фоизга камайтирган.
Ўз навбатида, Intel`нинг сервер чиплари савдоси ўсиб бормоқда. Учинчи чоракда компаниянинг Intel Data Center Group чораклик даромади 8, йиллик даромади 12 фоизга ўсди ва 4,1 млрд долларни ташкил этди. IDC таҳлилчилари маълумотига кўра, Intel жаҳон сервер микрочиплари бозорининг 99,3 фоизига эгалик қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8987 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9203 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9952 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35407 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51704 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 189 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 515 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 528 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 405 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар