Истомин Тошкент “Челленжер”ида ярим финалга чиқди

Спорт 15 Октябрь 2015 1129

Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида давом этаётган “Челленжер” туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 125 минг доллардан иборат бўлган турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин чорак финал баҳсида Евгений Донскойни уч сет натижасига кўра таслим этди.

Дунё рейтингида 117-ўринни эгаллаб турган россиялик теннисчи илк сетни 7:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Иккинчи сетда энди турнирнинг биринчи ракеткаси бўлган Денис 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи учинчи сетда иккита брейкни амалга оширган Истомин 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Истоминнинг ярим финалдаги рақиби дунёнинг 105-ракеткаси ҳиндистонлик Юки Бхамбри бўлади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар