KUN.UZ дайжести: 15 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 15 Октябрь 2015 3253

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 15 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Samsung янги Tizen-смартфонини расмий равишда тақдим қилди>>

Samsung мавжуд операцион тизим асосида ясалган янги Z3 смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда Samsung Mobile сайтида маълум қилинган.

Суарес Мессига гном тасвири бор пижама совға қилди>>

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўз жамоадошидан ажойиб пижамани совға сифатида олганини маълум қилди.

Нью-Йоркдаги беш юлдузи меҳмонхона кунига икки доллар эвазига хоналар бермоқда>>

Нью-Йоркнинг Таймс-Скверида жойлашган Knickerbocker беш юлдузли меҳмонханасида икки доллар эвазига бир кун яшаш мумкин. Бу ҳақда меҳмонхона сайтида маълум қилинган.

Америка фуқароси кўпроқ “лайк” йиғаман деб 3 ёшли ўғлининг ўлимини саҳналаштирди>>

Америкалик таниқли пранкер Роман Атвуд турмуш ўртоғини максимал даражада қўрқитиш ва YouTube`да кўпроқ “лайк” тўплаш учун уч ёшли ўғлининг ўлимини саҳналаштирди.

Эритрея терма жамоаси футболчилари Ботсванадан сиёсий бошпана сўрашди>>

Футбол бўйича Эритрея терма жамоасининг 10 нафар аъзоси 2018 йилги ЖЧ учун саралаш босқичи доирасида Ботсванага қарши кечган сафар учрашувидан кейин ватанга қайтишни исташмади. Улар Ботсвана ҳукуматидан сиёсий бошпана сўрашган.

Ёзда ўзининг касодга учраганини маълум қилган 50 Cent доллар тахламлари билан фотосессия уюштирди>>

14 октябрь куни 50 Cent Инстаграмдаги саҳифасига ўзининг кўплаб нақд пул тахламларига "кўмилган" ҳолатлари акс этган суратларини жойлаштирди. Mashable нашри бу ҳолатга эътибор қаратди ва бу репер шу йилнинг июль ойида банкротлик эълон қилгани ҳақида эслатиб ўтди.

ОАВ: Emirates Женнифер Энистон тушган рекламани ҳимоя қилмоқда>>

Emirates авиакомпанияси актриса Женнифер Энистон тушган снобистик рекламани ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда Fox News нашри ёзмоқда.

Кун фотоси: Қибрайликлар НУЖни суратга олишдими ёки бу фотошопми?>>

Фейсбук ижтимоий тармоғида Тошкент вилояти, Қибрай туманида истиқомат қилувчи Бахтиёр Усмонов исмли фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган сурат шов-шувларни келтириб чиқарди.

Левандовски Гиннесс рекордлари китобига киритилди>>

Мюнхеннинг "Бавария" клубининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски энг қисқа вақт оралиғида - яъни бир ўйинда уч, тўрт ва бешта гол урган ўйинчи сифатида Гиннесс рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда Германиядаги Bild нашри хабар тарқатди.

iOS 9 операцион тизимига "джейлбрейк" чиқди>>

Pangu дастурчилари интернетга iOS 9 операцион тизимининг илк "джейлбрейк"ини жойлашди. Бу жараённи фақатгина Windows тизимида ишлайдиган компьютерда амалга ошириш мумкин. Бунинг учун дастлаб Find my iPhone функцияси ҳамда экранни блокловчи паролни ўчириш керак бўлади.

LADA Марказий Осиё ва Мўғилистон бозорига қайтмоқчи>>

LADA автомобиллари Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Мўғилистон бозорига қайтмоқда. Бу ҳақда 15 октябрь куни АвтоВАЗ матбуот хизмати хабар қилди.
"АвтоВАЗ ва "БИПЭК АВТО" мазкур бозорларда ҳамкорликда фаолият олиб боришга киришди.

Алишер Усмонов киберспорт соҳасидаги лойиҳага 100 млн доллар киритмоқчи>>

Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings холдинги киберспорт соҳасида Россиядаги йирик уюшмалардан бири ҳисобланган Virtus.pro компаниялар гуруҳини ривожлантиришга инвестиция киритмоқчи. Компания хабарида келтирилишича, USM ва унинг шериклар лойиҳани ривожлантириш учун инвестиция миқдорини 100 млн долларгача ошириши мумкин.

Шаҳарларнинг офис ижараси нархлари бўйича рейтинги эълон қилинди>>

Knight Frank компаниясининг махсус тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда шаҳарларнинг офисларни ижара бериш нархлари бўйича рейтинги акс этди. Тадқиқот 2015 йил 2-чораги кўрсаткичлари асосида тайёрланди.

Даниядаги ҳайвонот боғида шерни болалар кўз ўнгида тилкалашди>>

Даниянинг Оденсе шаҳридаги ҳайвонот боғида куппа кундузи шер мурдасини сўйиб, бўлакларга ажратишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар