Мюнхеннинг "Бавария" клубининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски энг қисқа вақт оралиғида - яъни бир ўйинда уч, тўрт ва бешта гол урган ўйинчи сифатида Гиннесс рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда Германиядаги Bild нашри хабар тарқатди.

Бунга Левандовскининг Бундеслига 6-туридаги "Вольфсбург" билан кечган ўйиндаги пента-трики сабаб бўлган.
Ҳужумчи ўша ўйинда танаффусдан кейин захирадан майдонга тушди ва тўққиз дақиқа ичида "бўрилар" дарвозасига бешта гол урганди.