МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида 22та масала кўриб чиқилади

Жаҳон 15 Октябрь 2015 3905

15 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу йиғилишда жами 22та масала кўриб чиқилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда маълум қилинган.

Кун тартибида кўриб чиқиладиган масалалар орасида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг БМТ ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан ва халқаро терроризмга қарши кураш борасидаги баёноти лойиҳасини тасдиқлаш, шунингдек МДҲ давлат раҳбарларининг 2016 йилда Чернобл АЭСи ҳалокатига 30 йил тўлиши муносабати билан мурожаати каби ҳужжатлар мавжуд.

2016 йилда МДҲга 25 йил тўлиши муносабати билан иқтисодий, фан ва маданий-гуманитар соҳаларда бир қатор ҳамкорликдаги тадбирлар режасини тасдиқлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, вазирлар гуманитар ва ҳуқуқ тартибот соҳасидаги ҳужжат лойиҳаларини кўриб чиқади. Улар эътиборига МДҲга аъзо давлатларнинг 2020 йилгача ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик концепцияси лойиҳаси тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Йиғилиш якуни бўйича имзоланган ҳужжатлар ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишида тасдиқлаш учун юборилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19149 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48724 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22419 Ўзбекистон
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 744 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 302 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 605 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар