Мексика Жамоат таълими вазирлиги 14 октябрь куни бутун мамлакат бўйлаб 85 минг нафардан зиёд ўқитувчи оммавий норозилик акциясида қатнашиб, ишга келмагани сабабли бир кунлик иш ҳақи миқдорида жаримага тортилганини маълум қилди.

Мексиканинг бир қатор штатларида 12 октябрь куни таълим соҳаси ходимларининг норозилик намойишлари бўлиб ўтди, натижада юз минглаб ўқувчилар машғулотларга чиқа олмади. Лотин Америкаси давлати ўқитувчиларининг касаба уюшмалари мамлакатда таълим соҳасини ислоҳ қилишга ўз норозилигини билдирмоқда.

Таълим вазирлиги хабарига кўра, Оахака (54 минг нафар) ва Мичоакан (16,4 минг) штатларида энг кўп ўқитувчилар ишга чиқишмаган. Жами бўлиб эса 14та штат педагоглари жаримага тортилган.