Мисрнинг Шимолий Синай вилоятидаги масжид яқинида портлаш амалга оширилиши туфайли 2 киши ҳалок бўлди ва 5 киши тан жароҳатлари олди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, бу теракт Эль-Ариш шаҳридаги масжид олдида қўлда ясалган бомба ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган.

Ушбу теракт туфайли қурбон бўлганларнинг бири полициячи, яна бири тасодифий йўловчи бўлди.

Сентябрь ойи охирида Миср ҳукумати Синайни жангарилардан тозалаш амалиётларини ўтказганди.