Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашув чоғида “Ислом террорчиликка қарши” форумини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Бу жиҳатдан у Афғонистон, Сурия ва Ироқдаги вазият муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
“Бугун суннийлар ва шиалар ўртасидаги масалалар юзасидан спекуляция олиб борилмоқда, Сурияда бўлаётган воқеалар эса биз учун, айниқса Марказий Осиё учун жиддий таҳдиддир”, - деди Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, Остонада Россия ва Қозоғистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Тадбир чоғида икки томонлама муносабатлар ривожи, шунингдек, ЕИИнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилиши айтилган.