Нью-Йоркнинг Таймс-Скверида жойлашган Knickerbocker беш юлдузли меҳмонханасида икки доллар эвазига бир кун яшаш мумкин. Бу ҳақда меҳмонхона сайтида маълум қилинган.

Акция меҳмонхонанинг 109 йиллик санаси муносабати ҳамда бинонинг таъмирдан чиқиши муносабати билан уюштирилмоқда. Акциядан фақатгина бир кунлик яшаш учун фойдаланса бўлади. Қиймат тасодифий танланмаган. Чунки меҳмонхона илк марта ишга тушганида унинг эгалари келганлардан айнан шунча қийматда нарх сўрашган.

Акцияда қўйилган хоналар миқдори чегараланган. Таклиф 16 октябрь кунидан ишга тушади. Хоналарни банд қилиш 23 октябрь, меҳмонхона очилган кунга қадар давом этади. Хоналарни банд қилиш учун меҳмонхона сайтига кириб рўйхатдан ўтиш ҳамда номерни брон қилиш мумкин.

Маълумот учун, Knickerbocker “Титаник”да ҳалок бўлган Жон Жейкоб Асторо IV томонидан 1906 йилда фойдаланишга топширилган.