ОАВ: Emirates Женнифер Энистон тушган рекламани ҳимоя қилмоқда

Жаҳон 15 Октябрь 2015 2896

Emirates авиакомпанияси актриса Женнифер Энистон тушган снобистик рекламани ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда Fox News нашри ёзмоқда.

Ролик 1 октябрь куни оммалаштирилди. 1 куни ичида у Facebook’да 1 млн марта, YouTube’да 540 минг марта кўрилди.

Сюжетга кўра, Энистон қўрқинчли туш кўради, унга “оддий” самолётда тегишлича люкс хизмат кўрсатилмайди. Шунда у Emirates лайнерида уйғониб кетади ҳамда люкс сервисга эга бўлади.
Кўпларга бу ролик “элитар” ҳаётни тарғиб қилгани боис маъқул тушмади. Шунингдек, у “тарихдаги энг снобистик реклама” деб топилди, чунки унда кўпчиликнинг қурби етмайдиган сервис мақталган.

Ўз навбатида, авиакомпания реклама кўпчилик томонидан ижобий қабул қилинганини таъкидламоқда. Компания президентининг катта ўринбосари Бутрос Бутрос рекламанинг юмористик моҳиятга эга эканлиги ва бунга Энистоннинг жуда яхши мос келганлигини таъкидлади.

“Унинг профессионаллиги ва комедияга усталиги суратга олиш майдонини ёриштириб юборди, биз натижадан жуда мамнунмиз”, - таъкидлади у.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар