2019 йил охирига қадар Ўзбекистон текстиль саноати йўналишида умумий қиймати 918 млн доллар бўлган 77 лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзбекенгилсаноат” вакилига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, бу маблағлар мамлакатнинг турли ҳудудларида вертикал интеграциялашган текстиль комплексларини яратишга, шунингдек, амалдаги ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга йўналтирилади.

2010-2014 йиллар орасида соҳага жами 800 млн доллар инвестиция киритилган эди. Бунинг ҳисобидан 670 млн долларлик экспорт салоҳиятига эга 147 корхона фойдаланишга топширилди ва модернизация қилинди, 8 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.