Яқин 5 йил ичида Ўзбекистонда хорижий инвесторлар иштирокида текстиль саноати йўналишида 100та янги қўшма корхона ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган XI Халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркаси чоғида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда пахта толасини қайта ишлаш ҳажмини ўстириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Охирги 3 йил ичида Германия, Швейцария, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Туркия ва бошқа давлатларнинг инвесторлари иштирокида 100дан ортиқ янги текстиль корхоналари иш бошлади.
Бундан ташқари, бош вазир бу борада Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.