Ўзбекистонда 2030 йилгача энергия қуввати учдан бир қисмга оширилади

Ўзбекистон 15 Октябрь 2015 1756

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар миллий энерготизим қуввати қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига 28 фоиз ёки 3,443 ГВтга ўсиб, 15,8 ГВтга қадар ортади. Бу ҳақда 15 октябрда эълон қилинган “Миллий иқтисодиётнинг паст-углеродли ривожланишга ўтишда Ўзбекистонга кўмаклашиш” лойиҳасида сўз боради.

Ҳужжатда қайд этилишича, кўрсатиб ўтилган режаларни амалга ошириш йилига 11,4 млрд кВт.с электр энергияси ишлаб чиқариш ва 3,9 млрд куб метр табиий газни иқтисод қилишга имкон туғдиради. Мазкур стратегия БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2030 йилгача Ўзбекистонда қуёш станциялари қуввати 2 ГВтни ташкил этиб, 5 млрд кВт.с электр энергияси ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

Гидроэнергетика соҳаси қуввати эса кўрсатиб ўтилган давр ичида 938 МВтгача ортиб, қўшимча равишда 2,599 миллиард кВт.с энергия ишлаб чиқарилади. Биогазли қурилмалар қуввати 465 МВт ва 3,72 миллиард кВт.с, шамол қурилмалари 40 МВт ва 80 миллион кВт.с га ортиши белгиланган.

Расмий маълумотларга кўра, ЯИМ ўсиш кўрсаткичларининг йилига 8-8,5 фоиз даражасида ўсиб бориши шароитида Ўзбекистонда 2030 йилга қадар энергия манбаларига бўлган эҳтиёж 2013 йилга нисбатан 25,5 фоизга ортиб, 43,5 миллион тонна нефть эквивалентини ташкил этади. Ўзбекистон мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия манбалари қуввати 51 млрд тонна нефть эквивалентини ташкил этиб, техник имкониятлари 179,8 млрд тонна нефть эквивалентидан иборат.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар