Ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина Глазгода яқинда ўтказиладиган мусобақада бор имкониятларидан унумли фойдаланмоқчи. Чунки ушбу турнир Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига йўлланма беради. Агар Чусовитина буни уддаласа, бу унинг ҳаётидаги еттинчи Олимпиада бўлади, деб маълум қилмоқда ТАСС.

"Жаҳон чемпионатларида нечанчи бор қатнашаётганлигимни ҳеч қачон ҳисобламаганман, - дейди Чусовитина. – Глазгога ҳам шунчаки иштирок этиш учун боряпман. 2015 йилги Жаҳон чемпионати мен учун якуний бўладими? Мен келажак ҳақда башорат қилишни истамайман. Рио Олимпиядасидан сўнг, ўз фаолиятимни тугатиш ҳақда ҳам ҳозир гапимоқчи эмасман. Кейинроқ кўрамиз. Ҳозирча менинг ягона мақсадим, Олимпия ўйинларига қатнашиш лицензиясини қўлга киритишдир”.