Аввал хабар берилганидек, 17-18 октябрь кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при туркумига кирувчи йирик мусобақаларнинг сўнггиси бўлиб ўтади.

Рио Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этувчи жорий мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон вакиллари бир неча кундан буён ушбу шаҳарда беллашувларга тайёгарлик кўришмоқда.

Хорижлик спортчилар билан ўтказилаётган спарринг жанглари ва машғулотлар уларга беллашувлар вақтида анча ас қотиши кутилади. Шунингдек, спортчиларимиз бўш вақтларида шаҳарнинг эътиборли жойларида ҳам сайр қилишди.