Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат мудофаа вазири Степан Полторакнинг ҳарбий унвонини армия генералига оширди. Бу ҳақда 14 октябрда Порошенконинг расмий сайтида чоп этилган хабарда айтилмоқда.

Шунингдек, Украина бош штаби бошлиғи Виктор Муженко генерал унвонини олди.

Украина Мудофаа вазирлиги бош инспекцияси бош ҳарбий мутахассиси Олег Кузьменкога вице-адмирал унвони берилди.

Украина Қуролли кучлари бош штаби ходимлар бош бошқармаси бошлиғи Игорь Воронченко генерал-лейтенант бўлди.

Украинада 2014 йилдан 14 октябрь Украина ҳимоячиси куни сифатида нишонланадиган бўлди. Шундан бери 142 киши Украина мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда кўрсатган жасурлиги, юқори профессионаллиги учун турли унвон ва кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Булар орасида Украина Қуролли кучлари, Миллий гвардия, Давлат чегара хизмати, Украина Хавфсизлик хизмати, Украина давлат қўриқлаш бошқармаси, Украина давлат махсус алоқа хизмати ва Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ҳарбий хизматчилари бор.