Россия президенти АҚШнинг Россия делегациясини қабул қилишдан бош тортганини нолойиқ позиция деб ҳисоблайди. Бу ҳақда 15 октябрь куни ТАСС хабар қилди.
“Мазкур кучсиз позиция асосида бирорта ҳам кун тартибининг мавжуд эмаслиги ётади. Афтидан, бошқа айтадиган гап йўқ”, - деди Путин.

Гап шундаки, АҚШ Сурияда терроризмга қарши курашишни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган Россия бош вазири Дмитрий Медведов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилишдан бош тортган. Бу ҳақда 14 октябрь куни РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилган эди.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест эса таклифнинг рад этилишини Москва ИШИДга қарши курашда конструктив улуш қўшишни истамаслиги билан изоҳлади.
Шу муносабат билан Кремль ўз таассуфини билдириб ўтди.