Путин АҚШнинг Сурия бўйича позициясини кучсиз деб атади

Жаҳон 15 Октябрь 2015 3685

АҚШнинг бош вазир Дмитрий Медведов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилишдан бош тортгани Вашингтоннинг Сурия масаласи бўйича позицияси кучсиз эканини англатади, деб ҳисобламоқда Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Вашингтоннинг ушбу ҳаракатига нисбатан ўз муносабатини 15 октябрь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани чоғида билдириб ўтди.

“Мен америкалик ҳамкорларимизни, мадомики улар сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш учун мазкур муҳим йўналишда тўғридан-тўғри мулоқотга киришишдан воз кечар экан, Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини танқид қилишини тушуна олмайман”, - деди Путин.
Россия етакчиси бу билан АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг Сурия мавзусида Россия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани бўйича иккинчи марта изоҳ бериши. 12 октябрь куни ҳам “Россия, олға!” форумида бу ҳақда айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ Сурияда терроризмга қарши курашишни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган Россия бош вазири Дмитрий Медведов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилишдан бош тортганини маълум қилган эди. Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест эса таклифнинг рад этилишини Москва ИШИДга қарши курашда конструктив улуш қўшишни истамаслиги билан изоҳлади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар