Путин Давлат думасига Инжил ва Қуръондан олинган матнларни экстремистик деб тан олинишини тақиқловчи қонун лойиҳасини киритди

Жаҳон 15 Октябрь 2015 8248

Россия президенти Владимир Путин Россия Давлат думасига Инжил, Қуръон, Танах ва Ганжура каби турли динларга мансуб муқаддас китобларнинг мазмуни ва улардан олинган матнларни экстремистик деб тан олинишини тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Аввалроқ черков ва жамият ўртасидаги муносабатлар бўйича синод бўлими минтақавий алоқалари хизмати раҳбари диакон Андрей Титушкин муқаддас китоблардан олинган матнларни экстремистик деб қаралишини тўлиқ тақиқлаш кераклигини айтган эди.

Сентябрь ойи ўрталарида Жанубий Сахалинск шаҳар суди Қуръон суралари келтирилган китобни экстремистик деб топган эди. Бунга жавобан Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров бу қарорни чиқарган Жанубий Сахалинск суд ҳаками Наталья Перченко ва прокурор Татьяна Билобровецни “шайтонлар” деб атаб, жавобгарликка тортишга чақирган эди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66396 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36812 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 134 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 142 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1457 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 359 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 259 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 921 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1586 Жамият
Кўпроқ янгиликлар