Путин Қозоғистонга МДҲ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммитларида қатнашиш учун етиб келди

Жаҳон 15 Октябрь 2015 3860

Россия президенти Владимир Путин Остонага давлат ташрифи билан етиб келди. Яқин кун ичида, яъни 15-16 октябрь кунлари Қозоғистонда Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан музокаралар ҳамда МДҲ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саммитлари бўлиб ўтади. Путин бундан аввал, 14 октябрда Россиянинг Амур вилоятида қурилаётган “Восточный” космодромига ташриф буюрди.

Россия президенти хорижий давлатларга охирги давлат ташрифини ўтган йилнинг декабрида Туркияга амалга оширган.

Путиннинг Қозоғистонга ташрифининг асосий қисми 15 октябрга белгиланган. Бу куни Россия-Қозоғистон ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Путин ва Назарбоевнинг бу учрашуви жорий йилдаги 13-учрашуви бўлади. Путин ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, музокараларда ўтган ҳафтада Қозоғистонга Украина президентининг ташрифи ҳисобга олинган ҳолда Украинадаги вазият муҳокама қилиниши мумкинлигини айтди.

Шунингдек, икки етакчи диққат-эътиборида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб муаммолар бўлади, жумладан Путин ва Назарбоев Москва ва Остонанинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ҳамкорлиги ва Суриядаги вазият бўйича фикр алмашадилар.

Таъкидланишича, музокаралар якунига кўра учта ҳужжат имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам МДҲ саммитида иштирок этиш учун 15-16 октябрь кунлари Остонага ташриф буюради.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70630 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36899 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21315 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80573 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61739 Жамият
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 131 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 814 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 513 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 340 Жаҳон
1000 долларгача бўлган давлат харидлари энди тўғридан-тўғри шартнома орқали амалга оширилади
23:06 / 23.08.2017 4782 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар