Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев Каспий денгизининг шимолий қисми тубини чегаралаш ҳақидаги 1998 йил 6 июлида имзоланган келишув протоколига ўзгартириш киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолашди.

Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳужжат “Центральная” нефть структураси фаолиятини тартибга солишини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Остонада Россия ва Қозоғистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Тадбир чоғида икки томонлама муносабатлар ривожи, шунингдек, ЕИИнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилиши айтилган.