Кеча, 14 октябрь куни Қатарда ташкил этилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувлари якунига етди. Унда уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқиб, кумуш медаллари билан тақдирланишди.

Муроджон Ахмадалиев - Майкл Конлан (Ирландия) билан беллашди.

56 кг.:
1. Майкл Конлан (IRL)
2. Муроджон Ахмадалиев (UZB)
3. Дмитрий Асанов (BLR)
3. Шива Тапа (IND)


Фазлиддин Ғоибназаров Виталий Дунайцевга (Россия) қарши рингга чиқди.

64 кг.:
1. Виталий Дунайцев (RUS)
2. Фазлиддин Ғоибназаров (UZB)
3. Масук Вуттичай (ТHA)
3. Яснэль Толедо (CUB)


Бектемир Мелиқўзиевга эса Арлен Лопес (Куба) рақиблик қилди.

75 кг.:
1. Арлен Лопес (CUB)
2. Бектемир Мелиқўзиев (UZB)
3. Хосам Абдин (EGY)
3. Майкл О'Рейли (IRL)

Шундай қилиб, боксчиларимиз мазкур жаҳон биринчилигида 3 кумуш ва 3 бронза медални (Элнур Абдураимов, Элшод Расулов, Баҳодир Жалолов) қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Элнур Абдураимов (-60 кг.) Рио Олимпиадаси йўлланмаси учун бразилиялик Робсон Консейсао билан куч синашади.