2020 йилга келиб Қозоғистондаги 7 минг км автойўлларида пуллик хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Карим Масимовнинг сайтида хабар қилинди.

Кўрсатилган вақтгача таъмирдан чиқариладиган йўлларгина пуллик хизматга ўтказилади. 2016 йилда “Остона-Отбосар” трассаси биринчилар қаторида текин хизмат кўрсатишдан чиқарилади.

Енгил транспорт воситалари учун 3, 6 ва 12 ойлик абонентлик тўловлари кўзда тутилган.
Умуман олганда, 2020 йилга қадар 30 минг км йўлларда таъмирлаш ишлари ўтказилади. Шу тариқа, йўлларнинг 81 фоизи яхшиланади.