АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни секинлатмоқда. Reuters агентлигининг хабар беришича, мазкур муддатни АҚШ президенти Барак Обама 15 октябрь куни эълон қилади.

Агентлик ахборот манбасининг маълум қилишича, 2016 йилда Афғонистонда 9,8 минг ҳарбий хизматчи жойлаштирилса, 2017 йилда америкалик аскарлар сони 5,5 минг нафарга қадар қисқартилиши режалаштирилмоқда.