Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ҳарбий полиция хизматчиларига иш вақтида планшет ва смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди. Раҳбариятнинг фикрича, бу асосий вазифанинг бажарилиши самарадорлигига хизмат қилиши кутилмоқда.

Ҳужжатда кўрсатилишича, талаб бажарилмаган тақдирда бу оғир қоидабузарлик ҳисобланиб, ҳарбий хизматчига нисбатан турли даражадаги тинтув ва текширув чоралари қўлланади.

Қарор муаллифларининг фикрича, WhatsApp сингари мессенжерлар ва чатлар, қулайлигига қарамай, хизмат мақсадларида қўлланмаслиги лозим.
“Бу вазифаларнинг бажарилишига тўсқинлик қилади, хавфсизликни сўроқ остига қўяди”, - деди улардан бири.