Россия ҳарбийлари Афғонистон-Тожикистон чегарасини қўриқлай бошлаши мумкин

Жаҳон 15 Октябрь 2015 4423

Россия Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарани қайтадан ҳимоя қилишга киришиши мумкин, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазири ўринбосари Юрий Борисов. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

“Мен буни истисно қилмайман”, - дея жавоб берган Борисов Reuters мухбирининг Россия Тожикистонга Афғонистон билан чегарани қўриқлашда ёрдам берадими, деган мазмундаги саволига жавоб берар экан.

“Мамлакатларимизнинг сиёсий раҳбарлари мазкур масалани муҳокама қилиб,қарор қабул қилади. Барчаси бўлиши мумкин”, - дея қўшимча қилди у.

Айни пайтда тожик томони қўшни Афғонистондаги вазиятдан хавотирда эканини билдирмоқда. “Афғонистондаги вазият кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. Қўшни мамлакатда Тожикистон билан чегарадош ҳудудларнинг қарийб 60 фоизида жанг ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - деган эди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 6 октябрда Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда.

Кўпроқ янгиликлар