Россия ва АҚШ ҳарбий экспертлари 14 октябрда Сурия ҳудудидан Россия авиацияси ва АҚШ бошчилигидаги коалиция учиш аппаратларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича келишувнинг матнини мувофиқлаштириш бўйича учинчи видеоанжуман ўтказдилар. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошқармасида маълум қилинди.

“Бўлғуси ҳужжатнинг муҳим жиҳатлари бўйича фикрларнинг яқинлашиши қайд қилинди. Томонларнинг кейинги ҳаракатларининг тартиби келишиб олинди”, дейилмоқда хабарда.

Шу билан бирга, Вашингтонда видеоанжуман давомида тараққиётга эришилгани маълум қилинди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий вакили, капитан Жефф Дэвис айтиб ўтди.