14 октябрь куни Берлинда блиц бўйича Жаҳон чемпионатининг (FIDE World Blitz Championship 2015) финал турлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 188 иштирокчидан 155 нафари гроссмейстер эди.

Ўзбекистон вакили, гроссмейстер Рустам Қосимжонов 10-ютуқли ўринни эгаллади. Ютуқли ўринлар сони 24та бўлди. Унинг 2810 пунктлик кўрсаткичларига блиц бўйича яна 97 пункт қўшилиб, 21 очкодан 13.5 очко тўплашга муваффақ бўлди ҳамда Левон Аронян, Гельфанд Борис, Домингес Леньер, Мамадияров Шаҳриёр, Карякин Сергей, Вишванатан Ананд сингари гросмейстерлардан ўтиб кетди.

Бу ҳақда Magichess.uz сайти хабар берди.
Турнирда биринчи ўринин россиялик шахматчи Александ Гришчук ғолиб бўлди.