Куриль ороллари яқинида Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати мутахассислари бир кунда камида 10та катта бўлмаган зилзила қайд қилишди, деб айтилмоқда Сахалин қутқарув хизмати сайтида.

Шимолий-Курильскдан жануби-ғарбга томон 200 км узоқликда 45 км чуқурликда 5,6 магнитудали кучли силкиниш юз берди. Шу ҳудуднинг ўзида кичик танаффуслар билан яна 8та зилзила қайд қилинди.

Бундан ташқари, Итуруп оролидан 57 км узоқликда 33 км чуқурликда 4,2 магнитудали яна битта зилзила юз берди.

Қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, минтақа аҳолиси зилзилаларни сезмаган, тўфон юз бериш хавфи йўқ.