Санкт-Петербургда 15 октябрь куни йўловчи билан тортишиб қолиб, уни йўл четидаги анҳорга итқитиб юборган безори ҳайдовчи полициячилар ҳузурига келиб, ўз қилмишига иқрор бўлган.

Полициячилар ушбу Audi русумли автомобил ҳайдовчисини сўроқ қилишган ва бу масалада қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Бироз олдинроқ, бугун Санкт-Петербургнинг тарихий жойларидан бири бўлмиш Адмиралтейск туманида ҳайдовчи ва пиёда ўртасида қарама-қаршилик келиб чиқди. Ҳайдовчи йўловчини калтаклаб, анҳорга улоқтириб кетгани хабар қилинганди.

Натижада жабрланувчи салқинлаган.

Жабрланувчи Мариинский шифохонасига олиб борилган. Унинг аҳволи яхшилангани айтилган.

"Фонтанки" нашри маълумотига кўра, Audi машинаси рулида тадбиркор Максим Чешев бўлган.