«Сантос» ФИФАдан Неймарни ярим йилга дисквалификация қилишни сўрамоқда

Спорт 15 Октябрь 2015 3803

"Cантос” клуби раҳбарлари ФИФАга мурожаат қилиб, клубнинг собиқ ҳужумчиси Неймарни ярим йилга дисквалификация қилишни сўрашди. Бу ҳақда Globo нашрида хабар қилинган.

Маълумотларга кўра, футболчи “Барселона”га ўтиш мобайнида “Сантос” билан амалда бўлган шартномасини бузган.

Неймарнинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда. Унинг сўзларига кўра, “Барселона”га ўтиш жараёнида ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўйилмаган.

Бразилия клуби Неймардан катта миқдордаги пул ундириб, унинг ярим йилга дисквалификация қилинишига эришмоқчи.

2013 йилда Неймар “Сантос”дан “Барселона”га ўтган.  Каталонияликларнинг ўша пайтдаги президенти Сандро Россель Неймарнинг клубга 57,1 млн евро эвазига ўтганини айтган, бироқ кейинроқ клуб раҳбарияти футболчи билан қўшимча шартномалар мавжудлигини тан олган. Футболчининг отаси эса трансфернинг ҳақиқий баҳоси сифатида 100 млн евро атрофидаги суммани айтган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар