Испаниянинг Сарагоса шаҳрида бўлиб ўтаётган коррида томошалари чоғида шохдор буқа ташриф буюрганлардан бирининг либосларини йиртиб юборди, дея хабар қилди The Mirror.

Нашрнинг ёзишича, намойиш вақтида аренада пайдо бўлган қизил футболкадаги эркак буқа эътиборини ўзига тортади. Ҳужумга ўтган буқанинг шохлари ерга йиқилган томошабин либосига илиниб қолди ва уни йиртиб ташлади. Шундан сўнг жонивор эътиборини яна ёнида пайдо бўлган матадорга қаратди. Бу пайтда жабрдийда оёққа туриб, тўсиқ ортига яширинишга улгурди.

The Mirror саҳнага чиқиб келган эркакнинг профессионал тореадор эканлиги ва унинг ҳодиса сабабли бирор тан жароҳати олгани тўғрисида маълумот бермади.