Шанхайда болаларни олиб кетаётган экскурсия автобуси кўтарма кран билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Shanghai Daily нашри ёзмоқда.

Транспорт ичидаги 44 кишидан 18 нафари арзимас жароҳат олгани айтилмоқда.
Видеоқайддан маълум бўлишича, чапга бурилишда автобус оғир транспортга йўл бермаган, англашилмовчилик натижасида ЙТҲ содир бўлган. Воқеа жойида Porsche Cayenne йўлтанламаси автобусга ўнг томондан урилиб, ағдарилиб тушган.