Сингапурдан 206та Гамильтон тошбақасини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган россияликлар суд қилинди

Жамият 15 Октябрь 2015 1509

Россия фуқаролигига эга 2 шахс Сингапурда йўқолиш арафасида турган Гамильтон тошбақаларини контрабанда йўли билан олиб кетишга уринишгани учун суд қилинди ва 15 ойлик қамоқ жазосига тортилди.

Channel News Asia нашри хабарига кўра, 38 ёшли Максим Павлычев ва 34-ёшли Алексей Радков шу йилнинг июлида қўлга олинганди.

Аниқлик киритилишича, ўшанда Индонезиядан Бангладешга учиш йўлидаги Чанги аэропорти ходимлари уларнинг ёнидан 206та тошбақани топишган, тошбақаларнинг 27таси бу вақтда ҳалок бўлиб улгурганди.

Сингапур қишлоқ хўжалиги ва ветеринария бошқармаси маълумотига кўра, бу тошбақаларнинг умумий нархи қора бозорда 90 минг долларга тенг ҳисобланади.
Терговчиларнинг айтишича, россиялик контрабандачиларга Индонезия фуқаролари бу жиноятни амалга оширишда ёрдам беришган.

Айни вақтда тирик қолган тошбақалар Сингапур ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси назоратига топширилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар