Сурияда ҳукумат армияси мамлакат шимолидаги Хомс провинциясида кенг миқёсли ҳарбий амалиётларни бошлади, дея хабар берди РИА “Новости” ҳарбий ахборот манбаси маълумотига асосланган ҳолда.

“5:30да армиямиз шимолдаги Хомс вилоятида кенг кўламли амалиётни бошлади. Халдий қишлоғи ва у билан қўшни бўлган аҳоли пункти озод қилинди. Айни пайтда мазкур фронтдаги вазият аъло даражада”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Аввалроқ эса Сурия армияси Хама провинциясида яна бешта қишлоқ ва шаҳарчани жангарилардан озод қилгани тўғрисида хабар берилган эди.