Қуйида бугун "Сурия можароси" бўйича юз берган энг муҳим янгиликларни такроран ҳавола қиламиз.

Россия ва АҚШ ҳарбийлари видеоанжуман орқали Сурия ҳудудидан парвозларнинг хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишди>>

Россия ва АҚШ ҳарбий экспертлари 14 октябрда Сурия ҳудудидан Россия авиацияси ва АҚШ бошчилигидаги коалиция учиш аппаратларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича келишувнинг матнини мувофиқлаштириш бўйича учинчи видеоанжуман ўтказдилар. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошқармасида маълум қилинди.

Оқ уй: Москванинг ИШИДга қарши курашдаги позицияси Россия делегациясини қабул қилишни рад этишга сабаб бўлди>>

Москванинг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашга “самарали улуш қўшиш”ни истамаслиги АҚШ томонидан Сурия ихтилофини муҳокама қилмоқчи бўлган Россия делегациясини қабул қилишни рад этишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнест журналистларнинг саволларига жавобан айтиб ўтди.

АҚШ Россия билан яқинда Сурия масаласида ўзаро тушуниш келишуви имзоланишини айтди>>

АҚШ расмийлари тез орада америкалик ва россиялик ҳарбийлар Сурия ҳаво ҳудудидаги парвозлар хавфсизлиги юзасидан ўзаро тушуниш тўғрисидаги келишув деталларини муҳокама қилиб, ҳужжатни имзолаш босқичига яқинлашиб қолишганини маълум қилишди.

ОАВ: ИШИД нефтдан кунига 1.5 млн доллар даромад кўрмоқда>>

Сурия ва Ироқнинг ИШИД назорати остидаги ҳудудларида жойлашган 9та нефть конидан экстремистик ташкилот кунига 1.5 млн доллар даромад олмоқда. Бу ҳақда “Ведомости” нашри хабар бермоқда.

Путин АҚШнинг Медведевни қабул қилишдан бош тортганини нолойиқ позиция деб атади>>

Россия президенти АҚШнинг Россия делегациясини қабул қилишдан бош тортганини нолойиқ позиция деб ҳисоблайди. Бу ҳақда 15 октябрь куни ТАСС хабар қилди.

Сурия армияси Хомс вилоятида ҳарбий амалиётларни бошлади>>

Сурияда ҳукумат армияси мамлакат шимолидаги Хомс провинциясида кенг миқёсли ҳарбий амалиётларни бошлади, дея хабар берди РИА “Новости” ҳарбий ахборот манбаси маълумотига асосланган ҳолда.

Путин АҚШнинг Сурия бўйича позициясини кучсиз деб атади>>

АҚШнинг бош вазир Дмитрий Медведов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилишдан бош тортгани Вашингтоннинг Сурия масаласи бўйича позицияси кучсиз эканини англатади, деб ҳисобламоқда Россия президенти Владимир Путин.

Яманда Саудия Арабистони самолёти уриб туширилди>>

Яманда ҳарбийлар ҳусийчиларга қарши ҳарбий амалиётлар олиб бораётган коалиция самолётини уриб туширишди.

Foreign Policy: Путин Асад ва санкциялардан хавотирда эмас>>

АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Владимир Путин санкциялар ҳамда Суриядаги иттифоқдошини йўқотаётгани туфайли тушкунликка тушиб, ушбу қадамларни қўймоқда, деб ўйласа, қаттиқ янглишади. Аслида у халқаро сиёсий майдонда ўз ўрнига эга бўлмоқчи, деб ҳисоблайди Foreign Policy колумнисти.

Арман эксперти: Россия Туркияни террорчиларни қўллаб-қувватламасликка чақирди>>

Россия Туркияга ўзига хос огоҳлантириш йўллаб, Суриядаги радикал террорчиларни қўллаб-қувватламасликка чақирди. Бу ҳақда ўзини “турколог” деб таништирган арманистонлки эксперт Андраник Испирян Sputnik Армения агентлигига берган интервьюсида айтди.

FT: Путин ва Обама иттифоқчилар учун кураш олиб бормоқда>>

Суриядаги ихтилоф муносабати билан Форс кўрфази давлатлари Россия ва АҚШ ўртасида танлов қилиш масаласи олдида турибди. Ушбу давраларда икки давлатдан қай бири билан ҳамкорлик қилиш борасида қизғин баҳслар бормоқда.

Россия самолётлари ИШИД қўмондонлик пункти, фугаслар цехи ва артбатареяни йўқ қилди>>

Россия ҳарбийлари бир кун давомида Суриядаги амалга оширилган ишлар юзасидан анъанавий равишда ҳисобот беришди.