Мамлакатлар қочқинларни иш билан таъминлаш ва уларга моддий кўмак кўрсатиш ҳолатида эмаслиги сабабли Европа Иттифоқининг муҳожирлар бўйича режаси хавф остида, дея ёзмоқда The Telegraph.

Еврокенгаш мамлакатлари ўн минглаб муҳожирларни жойлаштиришда кўмаклашиш ва уларга ёрдам бериш мақсадида бир неча миллиард евро ажратишга келишиб олган эди. Бироқ уларнинг ваъдаси бажарилмай қолмоқда, дея қайд этди мақола муаллифи. АҚШ ҳам қочқинларга бошпана бериш масаласига эътибор қаратмаяпти.

Европа Кенгаши ҳисоботида айтилишича, Европа мамлакатлари раҳбарлари “тез ва қатъий ҳаракат қилиш бўйича аниқ ҳамда бир хил мажбуриятлар”га эга.
“Олийҳиммат сўзлар амалиёт билан мустаҳкамланиши керак”, - деди Европа кенгаши комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер.

Айни пайтда Еврокенгаш Греция ва Италиядаги 160 минг муҳожирни жойлаштиришни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳисоботда келтирилишича, “мазкур режани амалга ошириш учун ҳали кўпгина ишларни амалга ошириш лозим”.

Биринчи босқичда миграция тизимига ишонмаётган муҳожирлар рўйхатга олиниши лозим.
Бироқ мақола муаллифи жараён жуда суст кечаётганини таъкидлаб ўтди.