АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Малайзиянинг Boeing-777 самолёти ҳалокатида Донбасс айирмачиларининг қўли борлигига шубҳа билан қаради.

Унинг сўзларига қараганда, тўпланган далиллар бунинг учун етарли эмас.“Улар самолётни уриб туширмаганликларини айтмоқда. Бу уларнинг қуроли бўлиши мумкин, лекин улар ундан фойдаланмаган.

Очиғи, ҳақиқатни ҳеч қачон аниқ билмасак керак”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.