Турк полицияси Анқарадаги терактларнинг эҳтимолий ижрочиларининг номларини маълум қилди

Жаҳон 15 Октябрь 2015 2651

Туркия полицияси мамлакат пойтахти Анқарадаги терактларнинг икки ижрочисидан бири ИШИД аъзоларидан бирининг акаси бўлган, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Туркия ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, Юнус Амир Алагўз исмли шахс портловчи қурилмаларни портлатган икки кишидан биридир. У ИШИД аъзоси деб тахмин қилинган ва Суручда теракт уюштирган Абдураҳмон Алагўзнинг акаси бўлган.

Полициячилар иккинчи террорчининг номини ҳам айтдилар, бу Умар Дениз Дундар исмли шахс бўлиб чиқди. Террорчиларнинг шахслари теракт жойидан олинган ДНК намуналари таҳлил қилингандан кейин ўрнатилди. Қайд этилишича, икки террорчи-худкуш ҳам ИШИД аъзоси ҳисобланган.

Аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу ИШИД жангариларининг Анқарадаги терактга алоқадорлиги устувор версия ҳисобланишини айтган эди.

Охирги маълумотларга кўра, Анқарада 10 октябрда намойиш пайтида уюштирилган теракт оқибатида 106 киши ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар