Туркия бош вазири Анқарадаги теракт қурбонлари сонига аниқлик киритди

Жаҳон 15 Октябрь 2015 3511

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлунинг айтишича, Анқарадаги теракт туфайли 99 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Agence France-Presse нашри хабар берди.

Вазирнинг маълум қилишича, қурбонлардан 94 кишининг шахси аниқланиб, жасади дафн қилиниш учун қариндошларига топширилган.

Бундан аввалроқ, Анқара Тиббиёт палатаси маълумотига асосланиб, теракт қурбонлари сони 106 нафар бўлгани хабар қилинганди.

Бугундан Туркия ҳукумати суд орқали ОАВнинг теракт ҳақида маълумотлар тарқатишини тақиқлаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳри марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террорист томонидан 2 марта теракт содир этилган эди.

Терактдан бир неча кун ўтиб, полиция бу терактда ИШИД жангариларининг қўли борлигини аниқлаганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар