Россия ва Туркия самолётларининг бир-бирлари билан кун давомида хавфли рақишда яқинлашганлари ҳақида Туркия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Али Камол Ойдин “Россия ва Туркия: кўп режали ҳамкорликни мустаҳкамлаш” анжуманида чиқиши пайтида айтиб ўтган.

"Биз Россия самолётларининг Туркия ҳаво ҳудудини ноқонуни бузганлигини бўрттириб кўрсатмаяпмиз. Ҳеч қайси мамлакат ўз ҳаво ҳудудини бошқа давлат томонидан бузилишига, айниқса, ҳарбий самолётлар билан бузилишига йўл қўймайди, - деди у. – 3 октябрдан 10 октябргачабўлган кунлар оралиғида Россия самолётлари бизнинг ҳаво ҳудудимизни икки марта бузишди, учта Россия самолёти ўта хавфли манёврларни амалга оширди ва айнан шу саналарда улар Туркия ҳарбий самолётлари билан 13 маротаба хавфли равишда яқинлашишди”.

Октябрь ойи бошида НАТО Россия самолётлари 3 ва 4 октябрь кунлари Туркия ҳаво ҳудудини ноқонуний бузганлигини эълон қилган эди.