Туркиядаги ОАВларга Анқарадаги теракт ҳақида маълумотлар эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланди

Жаҳон 15 Октябрь 2015 1580

Туркиядаги Анқара суди ОАВга мамлакат пойтахтида 10 октябрь куни юз берган мудҳиш портлашлар ҳақида маълумотларни тарқатишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Hurriyet нашрида ёзилган.

Суд қарорига кўра, матбуот, телевидение, радио ҳимда интернетдаги ҳар қандай ОАВга ушбу теракт бўйича янгиликлар, интервьюлар, танқидий фикрларни нашр қилиш тақиқланган.

Бу қарор Туркиядаги расмий ОАВларда эълон қилинган вақтдан бошлаб кучга кирган. Расмий нашрларда қарорнинг тўлиқ матни эълон қилинган.

Қайд этиш керакки, теракт содир этилишидан кўп вақт ўтмасдан туркияликлар твиттер ва фейсбукка кира олмай қолишганди.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳри марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террорист томонидан 2 марта теракт содир этилган эди.

Охирги маълумотга кўра, Туркия пойтахтида содир бўлган теракт қурбонлари сони 106 нафарга етган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар