Италия молиявий гвардияси 15 октябрь, пайшанба куни Volkswagen Group компаниясининг Верона шаҳрида жойлашган Италиядаги ваколатхонасида, Болонья шаҳрида жойлашган Lamborghini компанияси офисида рейдлар ташкил қилди. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар тарқатди.

Мазкур текширув учун рухсатнома автомобил ишлаб чиқарши саноатида каттта шов-шувга сабаб бўлган «дизель можароси» сабаб ташкил қилинган.

Газетанинг ёзишича компания бошқарувида ишлайдиганлардан бир нечтаси аллақачон шубҳа остига олинган.