Warner Bros. ва Legendary киностудиялари Годзилла ва улкан горилла Кинг-Конгни бирлаштирган фильмни 2020 йилда тақдим этади. Бу ҳақда Variety нашри студия берган баёнотга таяниб хабар тарқатди.

«Годзилла Кинг-Конгга қарши» фильмида киноишқибозлар нафақат мазкур гигант қаҳрамонларга дуч келишади, балки янги масштабдаги ҳодисаларга ҳам гувоҳ бўлишади, деб ваъда бермоқда продюсерлар.

Warner Bros ва Universal Legendary студиялари ҳамкорлигида ишланадиган биринчи фильм «Кинг-Конг: Калла суяги ороли» («Kong: Skull Island» ) картинаси (кинопрокатларга 2017 йил 10 мартда чиқарилади) ва «Годзилла-2» (кинопрокатларга 2018 йил 8 июнда) фиьлмлари бўлади.

Гарет Эдвардснинг «Годзилла» (2014) фантастик боевики жаҳон кинопрокатларида 529 млн доллар даромад келтирган.