WhatsApp мобил иловаси орқали боласини сотишга ҳаракат қилган ёқутистонлик аёл суд қарори билан 1.5 млн рубль жарима тўлайдиган бўлди. Шунингдек, унга 3 йиллик шартли муддат белгиланди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

27 ёшли аёл 2015 йил июлида 5 ойлик боласини 1.5 млн рубль эвазига сотаётган пайтида қўлга олинган эди. “Харидорлар” аслида оператив агентлар эди, шу боис аёл жиноят устида қўлга олинди.