“Жабҳат ан-Нусра” террорчи ташкилоти жангарилари Хомс вилоятининг Тирмала қишлоғида тинч аҳолини ёппасига қатл қилди, деб хабар беради Суриянинг Champress портали.

Айтилишича, қотилликлар масжид яқинидаги марказий майдонда содир этилган. Террорчилар бу қотилликларда Сурия армиясини айблашни режалаштиргани айтилмоқда.
Ҳалок бўлганлар сони аниқ эмас.

Ўз навбатида, Сурия мудофаа вазирлиги вакили ҳукумат армияси тинч аҳоли бор жойларга ҳужумлар уюштирмаётганини маълум қилди.