14 октябрь куни 50 Cent Инстаграмдаги саҳифасига ўзининг кўплаб нақд пул тахламларига "кўмилган" ҳолатлари акс этган суратларини жойлаштирди. Mashable нашри бу ҳолатга эътибор қаратди ва бу репер шу йилнинг июль ойида банкротлик эълон қилгани ҳақида эслатиб ўтди.

Бу суратларда репер кароватида беҳисоб пул тахламлари орасида ўтиргани, шунингдек юз долларлик купюралардан иборат пул тахламлари орқали полда "банкротлик" (broke) ёзувини ҳосил қилгани кўринади.

У шунингдек, ўз обуначиларига кечалари ухламасдан ижод қилаётгани ҳақида билдирган.
Унинг бу ҳаракатига икки хил муносабатлар билдирилган.
Бир тоифа уни ёлғончиликда айблаган бўлса, кўпчилик уни оғир иқтисодий вазиятдан чиқиб кетгани, бунинг учун ўзида куч ва ирода топа олгани учун қутлашган.

Баъзилар эса бу ҳаракат унинг рақиби Рика Росси томонидан 50 Cent банкрот бўлганидан жуда хурсандлигини маълум қилиб бир неча марта интервью берганига муносиб жавоб бўлганини эътироф этишган.

Шу йилнинг июлида АҚШлик таниқли реп мусиқа ижрочиси 50 Cent лақаби билан танилган Кертис Жеймс Жексон Учинчи ўзининг касодга учрагани сабабли кредиторлардан ҳимоя қилиниши ҳақида судга ариза берганди.

У банкротлик эълон қилишидан 3 кун олдин интернетда беҳаё видео жойлаштиргани учун суд томонидан 5 млн долларлик жаримага тортилганди.