Ҳар йили Қозоғистонда 3 минг нафарга яқин вояга етмаган қизлар турмуш қуради. 2015 йил биринчи яримйиллигида шифокорлар қарийб 2,5 минг ҳолатда 18 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлигини қайд этишди, уларнинг энг ёши 13га кирган.

Аёллар ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон миллий комиссияси раиси Асия Хайрулина сўзларига кўра, тахминан 2 миллион қозоғистонлик ўсмир қизлар жисмоний ва психоэмоционал тусдаги муаммолар, жумладан, таҳқирлаш ва турли кўринишдаги зўравонликларга дуч келишган, дея хабар бермоқда Казинформ.

Унинг сўзларига кўра, ўтган олти ой мобайнида Қозоғистонда вояга етмаганларга нисбатан 726та жинсий характердаги жиноят қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоиз кўп демакдир.